23.06.2024 23:00
1394
Теглар
Боуэн: «Англия 4 очко билан гуруҳда пешқадам, аммо танқидлардан гўё биз икки ўйинда ҳам ютқазиб, сўнгги ўринга тушгандек»

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Жеррод Боуэн инглиз матбуотида мамлакат жамоасининг танқид қилинаётганига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Англия миллий жамоаси собиқ ўйинчиси Гари Линекер жамоа ўйинини жиддий танқид қилиб, жамоа ўйинини «ахлат» деб атаганди.

«Линикернинг танқиди бу даражада эканини билмасдим. Аммо Гари даражасидаги собиқ ўйинчиларнинг миллий жамоани танқид қилишга ҳаққи бор. Аммо уларнинг фикрига қўшилмайман. Бизда 4 очко бор ва Англия гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Танқидлардан эса гўё биз икки ўйинда ҳам ютқазиб, сўнгги ўринга тушгандек. Сешанба кунги учрашувни интиқлик билан кутяпмиз», - дейди «Вест Ҳэм» ва Англия миллий жамоаси форварди.

Маълумот учун, Англия Евро-2024 3-тури доирасида сешанба оқшомида Словенияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар