23.06.2024 16:24
2671
Теглар
«Барселона» Бернарду трансферини ушбу ёзда ҳам амалга ошира олмайди

«Барселона» клубининг ҳозирги молиявий имкониятлари Бернарду Силванинг трансферини амалга оширишга йўл бермайди.

Marca хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти ва португалиялик ўйинчининг хоҳишига қарамай, клуб Бернардуни «Ман Сити»дан сотиб ололмайди. Бунга клубнинг маошлар жамғармаси ҳамон юқорилигича қолаётгани ва бу молиявий фэйр-плей қоидаларига зид экани сабаб бўлмоқда. 

Қайд этилишича, «Ман Сити» Бернардуни «Барса»га 60 миллион еврога сотишга тайёр, аммо ҳозирги ҳолатда Каталония жамоаси трансферни амалга ошира олмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар