23.06.2024 01:04
5012
Теглар
Начо Саудия клуби учун тиббий кўрикдан ўтди — Романо

Начо «Реал»ни тарк этиб, «Ал Қодисия»га ўтади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи Саудия клубида тиббий кўрикдан ўтган.

Барча ҳужжатлар текширилиб, тасдиқлангач, 34 ёшли футболчи «Ал Қодисия» билан икки йиллик шартнома имзолайди.

Якунланган мавсумда Начо «Реал» сафида 45 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, «Ал Қодисия» ўтган мавсумда Саудия биринчи дивизионида чемпион бўлиб, пролигага йўл олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар