22.06.2024 10:21
3502
Теглар
Манба: «МЮ» Олисени қўлдан чиқарди. Футболчи Бундеслига клубига ўтишга қарор қилди

Майкл Олисе «Бавария»га ўтишга қарор қилди.

The Athletic хабарига кўра, «Кристал Пэлас» вингери Мюнхен клубига ўтиш ниятида. «Бавария» энди Лондон клуби билан трансферни келишиб олиши керак.

22 ёшли футболчига «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдиришган. Айниқса, «МЮ» франциялик вингерни асосий трансфер нишонларидан бири деб ҳисоблаётганди. 

Олисенинг шартномасида 60 млн фунт товон пули кўрсатилган. 

Ўтган мавсумда Премер-лигада Майкл 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар