22.06.2024 21:12
1848
Теглар
Лапорт: «Канте Еврода икки ўйинда энг яхши футболчи бўлди. Бу Саудия лигасининг кучини кўрсатади»

Эмерик Лапорт Саудия лигаси танқидчиларига жавоб берди.

«Канте Евро-2024да иккита ўйин ўтказди ва иккаласида ҳам энг яхши футболчи деб топилди. Бу лиганинг кучлилигини кўрсатади», — дейди испаниялик ҳимоячи.

Жидданинг «Ал Иттиҳод» клубида ўйнайдиган франциялик яримҳимоячи Австрия (1:0) ва Нидерландияга (0:0) қарши баҳсларнинг энг яхши футболчисига айланди. Турнирда фақат Канте икки бор ўйин қаҳрамони бўлишга эришди. 

Эслатиб ўтамиз, Лапорт «Ан Наср»да ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар