22.06.2024 17:34
4402
Теглар
Гави қачонгача ўйнай олмаслиги маълум

Гави ноябргача майдонга қайта олмайди.

«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси ўтган йилнинг ноябр ойида Грузияга қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганди. 19 ёшли футболчининг мениски ҳам шикастланган. 

АS хабарига кўра, клуб яримҳимоячининг майдонга қайтишига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда. Энг оптимистик прогнозларга кўра, у ноябр ойининг ўрталарида тикланиши мумкин.

Тиббиёт ходимлари хавфни минималлаштириш ва асоратлардан қочишни биринчи ўринга қўйишмоқда. Футболчининг реабилитацияси режалаштирилганидек давом этмоқда. 

Таъкидланишича, каталонияликларнинг янги бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик дастлабки 3 ойда Гавига умид боғлай олмаслигини аллақачон билган. Немис мутахассиси футболчининг майдонга қайтишини «янги бир трансфер» сифатида ҳисобламоқда. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар