Жанлуижи Буффон Италиянинг Евро-2024да Испанияга (0:1) ютқазгани ҳақида гапирди.
«Испанияга тан бериш керак. Уларнинг ўйин услуби мени ҳайратда қолдирди — футболчилар доимий равишда сон жиҳатдан устунликни яратишга муваффақ бўлишди ва кетма-кет 1-2 дақиқа тўпга эгалик қилиб, бизга нафас олишга йўл қўйишмади. Фақат 0:1 ҳисобида ютқазганимиз яхши.
Агар Доннарумма тўп ўтказиб юбормаганида, мен унга 10 балл берган бўлардим. У Испаниянинг барча ҳужумларини қайтарди ва чинакам қалъа вазифасини бажарди.
Баъзида мағлубият билан курашиш ғалабадан осонроқдир. Менимча, Испания билан ўйинда айрим саволларга жавоб топдик. Агар Албания устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоани 9 баллга баҳолаган бўлсам, Испания билан ўйиндан кейин 4 ҳам қўя олмайман. Эҳтимол, ўртадамиз ва душанба куни Хорватияга қарши ўйинда натижага эришиш учун ўз даражамизни топишимиз керак», — дейди Италия миллий жамоаси собиқ посбони.