22.06.2024 14:30
3234
«Боруссия Д» «Штутгарт»дан Валдемар Антонни сотиб олади

Валдемар Антон «Боруссия»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Дортмунд клуби Германия миллий жамоаси ҳимоячиси учун 22 млн евро товон пулини тўлайди ва трансфер жараёни ҳақида «Штутгарт»ни хабардор қилган.

27 ёшли футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Барча тафсилотлар аллақачон келишиб олинган.

Бундеслиганинг 2023/24 йилги мавсумида Антон 33 ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида туғилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар