22.06.2024 13:19
1234
Теглар
«Бавария» Палиняни сотиб ололмаса, Чалхонўғлига эътибор қаратади

«Бавария» Ҳоқон Чалхонўғлига қизиқмоқда. 

Bild хабарига кўра, мюнхенликлар раҳбарияти аллақачон «Интер» яримҳимоячиси номзодини муҳокама қилган. Агар клуб «Фулҳэм»дан Жоау Палиняни қўлга кирита олмаса, туркиялик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Таъкидланишича, «Бавария» португалиялик яримҳимоячининг трансфери бўйича якуний таклиф билан чиқмоқчи. Агар рад жавобини олинса, Чалхонўғлига эътибор қаратилади.

32 ёшли Ҳоқон ўтган мавсумда А Серияда 32 ўйинда 16 очко (13 гол ва 3 ассист) тўплаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар