21.06.2024 16:46
1399
Теглар
Руд ван Нистелрой «Бернли» бош мураббийига айланади

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой Англияда иш бошлашга яқин турибди.

«Бернли» клуби Руд ван Нистелройни жамоа бош мураббийи этиб тайинлашга яқин. Клуб ва 47 ёшли нидерландиялик мутахассис ўртасида музокара якунланган. Томонлар узоқ йиллик келишувни имзолаш арафасида бўлса-да, клуб бу ҳақда ҳали расман эълон қилмоқчи эмас. 

«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» собиқ форварди ўтган мавсум бошида ПСВда иш бошлаб, Эйндховен клуби билан Эредивизида 2-ўринни эгаллади ҳамда Нидерландия кубоги ва Суперкубогида зафар қучди.

Аввалроқ, Венсан Компани жамоа билан АПЛдан Чемпионшипга равона бўлгач клубни тарк этиб, «Бавария» бош мураббийига айланганди. Клуб Руддан ташқари, Фрэнк Лэмпард ва Скотт Паркер номзодини ҳам кўриб чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар