Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Евро-2024 2-туридан ўрин олган Италияга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен бу футболчилардан хурсандман ва фахрланаман. Куни кеча уларнинг ғалаба қозонишдан чарчамасликларини айтгандим ва буни яна бир бор исботлашди.
Баҳс қийин кечди. Ўйиннинг барча фазаларида устунлик қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ҳисобдаги фарқ унчалик катта бўлмади.
Европа чемпионатидаги ҳар бир ўйин бошқача. Қўшиш учун жой борлигини англаган ҳолда, худди шундай камтарлик билан ишлашда давом этишимиз керак. Кейинги ўйинлар яхшиланишни талаб қилади ва футболчилар бунга қодир.
Аввалгидек ишлашда давом этишимиз керак. Биздан яхшироқ ҳеч ким йўқ. Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, лекин шу фикр билан ишлашда давом этишимиз керак. Агар қилаётган ишимизни давом эттирсак, оптимистик умидлар бор», — дея испанлар устозининг сўзларини келтиради AS.
Испания кетма-кет икки ғалаба эвазига муддатидан аввал плей-оффга йўл олди.