21.06.2024 15:14
3773
Теглар
Баллак Англия ҳақида: «Бундай таркиб билан «Унион» каби ўйнашга ҳаққингиз йўқ. Футболчиларга ачинаман»

Германиялик собиқ яримҳимоячи Михаэл Баллак Англия миллий жамоасининг Евро-2024даги ўйинини танқид қилди. 

Инглизлар 1-турда Сербияни (1:0) мағлуб этишган бўлса, 2-турда Дания (1:1) билан дуранг ўйнашди. 

«Бундай таркиб билан «Унион Берлин» каби ўйнай олмайсиз. Мен инглиз футболчиларига жуда ачинаман.

Улар энг катта клубларда ажойиб футбол ўйнашади. Кейин эса миллий жамоага келиб, бошқача ўйнашларига тўғри келади. 

Инглизларнинг ўйини хафа қилади. Жуда кам креатив. Улар жуда позицион ўйнашди. Ҳатто ўзгаришлар ҳам позицион, тизимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Бу жуда кам.

Уларда жавоблар йўқ. Мураббий ҳам уларни топа олмади. У ўйин услубини ўзгартирмади. Шунчаки позицияни ўзгартиришнинг ўзи етарли эмас», — деди «Челси» ва «Бавария»нинг собиқ футболчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар