Венгрия бош мураббийи Марко Росси Евро-2024 2-туридан ўрин олган Германия (0:2) билан ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлдм.
«Фаолиятим давомида ҳеч қачон нолимаганман, баҳона ҳам қилмаганман, лекин бугун ҳакам нималар қилди... Унинг икки томонлама стандартларини ҳатто немислар ҳам кўришди.
У Орбаннинг туртилишига (1-голда) ҳеч қандай муносабат билдирмади, аммо Андрих билан худди шундай вазиятда ҳуштагини чалди. Бизга икки томонлама стандартлар эмас, умумий қоидалар керак. Германия барибир ғалаба қозонган бўларди, лекин ҳакам, назаримда, майдонда энг ёмони эди.
Германия Евро фаворити бўлиши мумкин, аммо улар ғалаба қозониш учун ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Кўрамиз, Германия, айтайлик, Франция билан ўйнаганда, худди шундай вазият учун фол берилармикан», — дейди италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, беллашувни нидерландиялик Данни Маккели бошқарди.