Суперлига 12-тури доирасидаги кутилмаган натижалардан бири Наманганда кузатилди.
«Навбаҳор» мухлислари қаршисида «Қизилқум»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди – 0:0. 70-дақиқада Тома Табатадзе пеналтидан фойдалана олмади.
Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдларининг ғалабасиз серияси 4та ўйинга етди. Наманганликлар 3та ўйиндан буён рақиб дарвозасига гол ура олишмаяпти. «Навбаҳор» 19 очко билан ҳозирча 3-ўринда қолди, Навоий клуби эса 12 очко билан 11-ўринда қолди.
Суперлига. 12-тур
«Навбаҳор» - «Қизилқум» - 0:0
Ҳакам: Акмал Раҳимов
ВАР: Рустам Лутфуллин
Ноаниқ пенальти: Тома Табатадзе («Навбаҳор»), 70.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (8.Сиёвуш Ҳақназарий, 87), 13.Филип Иванович, 17.Русланбек Жиянов (21.Гиорги Никабадзе, 77), 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 87), 23.Йован Докич, 24.Достонбек Абдулхаев (11.Асадбек Собиржонов, 60), 34.Фаррух Сайфиев, 77.Аброрбек Исмоилов.
«Қизилқум»: 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе (13. Николай Тарасов, 80), 10.Элгужа Лобжанидзе (4. Илҳом Ваҳобов, 80), 11.Акаки Шулая (17. Муҳаммадали Ғиёсов, 55), 14.Файзулла Қамбаров, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23.Самандар Шукруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 71.Жамолиддин Убайддулоев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.