20.06.2024 14:45
921
Теглар
Стив Купер «Лестер» бош мураббийига айланди

Англиянинг «Лестер» клуби жамоа янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Стив Купер «Лестер» бош мураббийи этиб тайинланган. Уэлслик мутахассис «Челси»га йўл олган Энцо Мареска ўрнини эгаллади. Купер билан 3 йиллик шартнома имзоланган.

Купернинг сўнгги клуби «Ноттингем Форест» бўлиб, у «ўрмончилар» сафини 2023 йилнинг декабр ойида тарк этганди.

Купер 2021/22 йилги мавсумда «Ноттингем Форест» 1999 йилдан кейин илк марта АПЛга қайтарган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар