20.06.2024 15:00
845
Теглар
Шоу Дания билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади

Люк Шоу бугун, 20 июн куни бўлиб ўтадиган Данияга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси сон қисмидаги жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттираётганини тасдиқлади. 

Шоу охирги марта 18 феврал куни ўйнаган.

«Люк яна ўйнамайди, у биз ўйлаган нарсани бажариш йўлида. У яна озроқ ишлаши керак. 

У бошқалардан кўра кўпроқ ишлаши ва тикланиши керак бўлган кунлар бор. У ҳали ҳам машғулотларда қатнашмоқда ва индивидуал дастур бўйича ишламоқда», — дейди инглизлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар