20.06.2024 10:20
2300
Нагелсманнинг Германия билан шартномаси автоматик равишда узайтирилди

Германия миллий жамоаси Евро-2024 2-турида Венгрия (2:0) устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал 1/8 финалга чиқди. 

Бош мураббий Юлиан Нагелсманн билан шартномада агар жамоа турнирда плей-оффга йўл олса, келишув узайтирилиши ҳақида банд бор эди. Натижада битим автоматик равишда узайтирилди. 

Янги шартнома 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли мутахассис 2023 йил сентябр ойида Бундестим бош мураббийига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар