20.06.2024 18:23
6310
Теглар
«МЮ»нинг муаммоси мураббийда эмас». Рэтклифф «Юнайтед» ва «Реал» харажатларини таққослади

Жим Рэтклифф Эрик тен Ҳагни «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида қолдириш қарорига изоҳ берди.

«Манчестер Юнайтед»нинг муаммоси мураббийда эмас. Бу спорт жамоаси – у рақобатбардош бўлиши шарт. Клуб ҳозиргидек вазиятга тушмаган.

Алекс Фергюсон ва Давид Гиллнинг кетишидан кейинги ўн йиллик даврда «Манчестер Юнайтед» янги ўйинчилар трансфери учун қарийб 1,1 миллиард фунт сарфлаган. Бу катта маблағ харажат қилинганини кўрсатади.

Таққослаш учун, «Реал Мадрид» бу даврда бор йўғи 200 миллион фунт ишлатган ва улар «Сантьяго Бернабеу»да ҳам катта ҳажмдаги ишларни қилиб олишди. Энг қизиғи, ҳозирга келиб уларда 100 миллион атрофида баҳоланадиган 6-7 нафар ўйинчи ҳам бор. «Манчестер Юнайтед»да ҳозирга келиб, катта харажатларга қарамай бундай ўйинчилар йўқ», – дейди Рэтклифф Bloomberg билан интервьюда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар