Хорватия миллий жамоаси сардори Лука Модрич Евро-2024 2-туридан ўрин олган Албания (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда нимадир нотўғри кетди — ўйинни яна ёмон бошладик, эрта тўп ўтказиб юбордик, шундан кейин ўйнаш қийинлашди. Иккинчи бўлимда мураббий бироз ўзгаришлар қилди ва сўнгги 5-10 дақиқагача ҳаммаси яхши кетаётганди, кейин негадир орқага тушиб қолдик, дарвозамиз олдида 2-3 та вазият яратишга, якунда гол уришга имкон бердик.
Иккинчи бўлим биз қандай ўйнашимиз кераклиги учун стандартдир. Шошқалоқлик қилиб, тўп йўқотишни бошлаганимизда рақибга кўп ҳудуд қолдирдик ва охир-оқибат бизни жазолашди. Иккинчи бўлимда биз фаолроқ бўлдик, кўпроқ курашдик, яхши прессинг қилдик.
Таҳлил қиламиз ва нимани тузатиш мумкинлигини кўрамиз. Албатта, ўйин стартидан мамнун эмасмиз ва ниманидир ўзгартиришимиз керак бўлади. Бугун камбэк қила олишимизни кўрсатдик, афсуски, сўнг орқага чекиндик ва рақибга ҳисобни тенглаштиришга имкон бердик.
Ҳозирги вазиятда кейинги босқичга чиқиш учун ғалаба керак. Кўрамиз, Испания ва Италия қандай ўйин кўрсатади. Лекин биз учун вазият аниқ — фақат ғалаба керак, кейин 4 очко етарлими ёки йўқлигини кўрамиз.
Италияни мағлуб этишдан бошқа иложимиз йўқ. Ишончим комилки, буни уддалай оламиз, лекин яхшироқ ўйнашимиз керак. Бу қийин ўйин бўлади, Италия — жуда яхши ташкил этилган топ жамоа, уларда ажойиб мураббий бор.
Ҳали ҳам позитив кайфиятдамиз, ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ, нимага эришмоқчи эканимизни биламиз», — дея яримҳимоячининг сўзларини келтиради HRT.
Хорватия гуруҳида 1 очко билан сўнгги ўринда ва 3-турда Италияни мағлуб этсагина, плей-оффга чиқиши мумкин.