20.06.2024 12:49
2441
Теглар
Матсен «Челси»дан АПЛнинг бошқа бир клубига ўтади

«Астон Вилла» «Челси» билан Иан Матсеннинг трансфери борасида келишиб олди.

The Athletic хабарига кўра, 22 ёшли ҳимоячининг шартномасидаги 35 млн фунт стерлинг товон пули фақат Дортмунднинг «Боруссия»сига мумкин бўлганлиги сабабли «Вилла» бироз кўпроқ тўлашига тўғри келади. 

Бирмингҳэм клуби Матсен билан шахсий шартнома бўйича келишиб олди. Томонлар 6 йиллик битим имзолашади. 

«Астон Вилла» устози Унаи Эмери Нидерландия миллий жамоаси аъзосига юқори баҳо беради ва уни кейинги мавсум стартидан олдин таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Матсеннинг «Челси» билан шартномаси 2025 йил июнига қадар тузилганди, бироқ январда томонлар келишувни яна 12 ойга узайтиришган. 

Шундан сўнг ҳимоячи «Боруссия»га ижара асосида ўтди ва Бундеслигада 16 та ўйин ўтказиб, 2 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар