20.06.2024 12:48
4929
Теглар
Каземиро «Бавария»га рад жавобини берди

«Манчестер Юнайтед» таянч яримҳимоячиси Каземиро ёзда «Бавария»га ўтиши мумкин эди. 

Мюнхенликлар 32 ёшли футболчи билан музокара олиб боришди, бироқ рад жавобини олишди, деб хабар беради Trivela. Томонлар молиявий томондан келиша олишмади. 

Манбага кўра, «Бавария» Каземиро билан илк бор 2022/23 йилги мавсум якунланганидан кейин боғланган.

Энди немис клуби «Фулҳэм» яримҳимоячиси Жоау Палиня номзодига қайтиб, португал учун 45 млн евро таклиф қилади. 

Олдинроқ Каземиро 2024 йилги Америка кубоги учун Бразилия миллий жамоасига чақирилмаганди.

Бразилиялик яримҳимоячига Саудия клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар