20.06.2024 01:54
2115
Теглар
Евро-2024. Шотландия — Швейцария баҳсида кучлар тенг келди

Германияда ўтаётган Европа чемпионатида А гуруҳида 2-тур якунланди. 

Шотландия ва Швейцария жамоалари ўртасидаги кескин тўқнашувда кучлар тенг келди. Мактоминей ҳисобни очган бўлса, Шакири суперголи билан мувозанатни тиклади. 

Гуруҳнинг бошқа ўйинида мезбонлар Венгриядан (2:0) устун келиб, биринчи бўлиб плей-офф йўлланмасини қўлга киритишганди. 

Сўнгги турда Швейцария (4) Германия (6) билан рўбарў келса, Шотландия (1) Венгрияга (0) қарши майдонга тушади. 

Евро-2024. А гуруҳи. 2-тур

Шотландия Швейцария 1:1

19 июн, «Рейн Энерги»

Голлар: Мактоминей (13) — Шакири (26).

Шотландия – Ганн, Ралстон, Ҳэнли, Тирни (Маккенна, 61), Ҳендри, Робертсон, Макгрегор, Мактоминей, Гилмор (Маклин, 79), Макгинн (Кристи, 90), Адамс (Шенкленд, 90).

Швейцария – Зоммер, Видмер (Стергиу, 86), Родригес, Шер, Аканжи, Эбишер, Шакири (Эмболо, 60), Жака, Фройлер (Сиерро, 75), Варгас (Ридер, 75), Ндойе (Амдуни, 86).

Огоҳлантиришлар: Родригес (31), Мактоминей (51), Маккенна (68), Макгинн (71), Сиерро (86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар