Никола Влашич Евро-2024да ўйнамайди.
Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси мушакларидаги жароҳат туфайли жамоани тарк этди ва қитъа чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.
«Никола Евро-2024да жамоага ёрдам бериш учун кўп меҳнат қилди ва у жамоанинг ажралмас қисми ҳисобланади. Афсуски, у иккинчи марта жароҳат олди ва мен унга қилган барча ишлари учун фақат раҳмат айтишим мумкин», — деди хорватлар устози Златко Далич.
«Бу янги жароҳат жамоага ёрдам беришга имкон бермаганидан жуда афсусдаман. Тайёр бўлиш учун қўлимдан келганини қилдим ва менга имконият бергани учун бош мураббий ҳамда унинг штабига миннатдорчилик билдираман. Мен бу жамоага ва уларнинг муваффақиятга эришишига ишонаман. Уларнинг энг ашаддий мухлиси бўламан!» – деди «Торино» футболчиси.
Евро-2024 гуруҳ босқичининг биринчи турида Хорватия Испанияга имкониятни бой берди (0:3). Влашич бу ўйинда майдонга тушмади.