19.06.2024 22:02
2287
Теглар
Суперлига. «Сурхон» Абдусаломовнинг сўнгги 4 дақиқадаги дубли эвазига «Металлург» билан ўйинда камбэк қилди

Суперлига 12-тури доирасидаги биринчи учрашувда камбэк қайд этилди.

Тошкентдаги баҳсда «Металлург» 86-дақиқагача 10 киши қолган «Сурхон»ни мағлуб этаётган ва мавсумдаги биринчи ғалабасига яқин эди. Аммо захирадан майдонга тушган Жаҳонгир Абдусаломовнинг 86 ва 90-дақиқадаги голи Термиз жамоасига Бекобод клуби устидан иродали ғалабани келтирди.

Шу тариқа, «Сурхон» 16 очко билан 7-ўринга кўтарилди. Илёс Қурбонов қўл остига ўтган «Металлург» эса сўнгги 14-ўринда қолди.

Суперлига. 12-тур

«Сурхон» - «Металлург» - 2:1

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев 22, Жаҳонгир Абдусаломов 86 пеналти, 90.

Ҳакам: Фирдавс Норсафаров

ВАР: Розиябону Юсупова

«Сурхон»: 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Бобeр Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достонбек Турсунов (27.Асилбек Жумаев, 66), 8.Ҳумоюн Шербўтаев (6.Беҳзод Шамсиев, 90), 9.Улуғбек Ҳошимов (Абдуғофур Ҳайдаров, 77), 10.Дмитрий Плетнев, 14.Сарвар Абдуҳамидов  (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов (77.Асадбек Каримов, 66).

«Металлург»: 35.Раҳимжон Давронов, Керим Палич, 5.Ризо Яздондўст, 8.Искандар Шойқулов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (21.Ҳазрат Турсунқулов, 76), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов (24.Даврон Эргашев, 64), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (7.Сардор Абдураимов, 64), 33.Иван Йосович.

Четлатиш: Муҳаммадали Абдураҳмонов, 45 (С).

Турнир жадвали

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар