19.06.2024 22:34
1451
Теглар
Модрич Хорватия таркибида 177-ўйинини ўтказди. Европада фақат Роналду ва Рамос ундан олдинда

Лука Модрич миллий жамоадаги ўйинлари сони бўйича Европада 3-ўринга чиқди.

Евро-2024 2-тури доирасида Албанияга қарши баҳс (2:2) Хорватия сардори учун миллий жамоа сафидаги 177-ўйинга айланди.

Натижада, Модрич италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффонни (176 ўйин) ортда қолдириб, миллий жамоадаги ўйинлар сони бўйича Европада 3-ўринга чиқди.

Модричдан аввалги икки ўринни испаниялик Серхио Рамос (180 ўйин) ва Криштиану Роналду (208 ўйин) эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар