19.06.2024 21:19
1326
Теглар
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев «ЗўрТВ» телеканалида Евро-2024 баҳсларини рус тилида шарҳлайди

Таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол учрашувлари шарҳига қайтди.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев айни дамда «ЗўрТВ» телеканалида Евро-2024 2-тури доирасидаги Германия ва Венгрия ўртасидаги учрашувни рус тилида шарҳлаб бормоқда. Ўзбек тилидаги шарҳда эса Даврон Файзиев ишламоқда.

Маълумот учун, бунгача Даврон Файзиев, Хайрулла Ҳамидов ва Алишер Узоқов турнирни ўзбек тилида шарҳлаб бораётган эди. Энди марказий учрашувларни рус тилидаги шарҳда Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб бориши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар