19.06.2024 01:58
2778
Теглар
Евро-2024. Португалия Чехия устидан иродали ғалабага эришди

Европа чемпионатида 1-тур баҳслари якунига етди. 

Ф гуруҳининг иккинчи ўйинида Португалия Чехия билан тўқнаш келиб, иродали ғалабага эришди. Ғалаба тўпини 90+2-дақиқада захирадан тушганига икки дақиқа ҳам бўлмаган Консейсау киритди. 

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Туркия Грузиядан устун келганди — 3:1.

Иккинчи турда Португалия Туркияга қарши, Грузия Чехия билан ўйнайди. 

Евро-2024. Ф гуруҳи. 1-тур

Португалия — Чехия 2:1

18 июн, «Рел Булл Арена»

Голлар: Ҳранач (69, автогол), Консейсау (90+2) — Провод (62).

Португалия – Кошта, Далот (Инасиу, 63), Пепе, Диаш, Мендеш (Нету, 90), Канселу (Семеду, 90), Фернандеш, Витиня (Консейсау, 90), Силва, Леау (Жота, 63), Роналду.

Чехия – Станек, Цоуфал, Ҳранач, Ҳолеш (Хори, 90+3), Крейчи, Доудера, Провод (Барак, 79), Соучек, Шулц (Шевчик, 79), Шик (Хитил, 61), Кухта (Лингр, 60). 

Огоҳлантиришлар: Леау (39), Шик (57), Консейсау (90+3).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар