19.06.2024 19:57
3133
Теглар
Евро-2024. Хорватия Албания билан ўйинда 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Германияда ўтаётган Евро-2024 турнири 2-тур баҳсларига старт берилди.

Ҳамбургдаги учрашувда Хорватия Албанияга қарши саф тортиб, камбэк кўрсатишга яқин эди. Албанлар Лячининг голи эвазига 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқада Крамарич ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада эса Клаус Гясула ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 2:1.

90+4-дақиқада эса айнан Клауснинг ўзи хорватлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

Шу тариқа, Хорватия ва Албания турнирдаги биринчи очколарини ишлади.

Евро-2024. 2-тур. B гуруҳи.

Хорватия – Албания 2:2

Голлар: 0:1 – 11 Лячи, 1:1 – 74 Крамарич, 2:1 – 76, автогол Клаус Гясула, 2:2 – Клаус Гясула 90+4.

Хорватия – Ливакович, Юранович, Шутало, Гвардиол, Перишич (Соса, 84), Модрич, Ковачич, Брозович (Пашалич, 46), Маер (Сучич, 46), Крамарич (Батурина, 85), Петкович (Будимир, 69).

Албания – Стракоша, Ҳюсай, Жимшити, Айети, Митай, Лячи (Гьясула, 72), Байрами, Рамадани (Хожа, 85), Аслани, Асани (Сефери, 64), Манай (Даку, 85).

Огоҳлантиришлар: Хюсай (76), Ивушич (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар