19.06.2024 22:54
2013
Теглар
Евро-2024. Германия Венгрияни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олган биринчи жамоага айланди

Евро-2024 2-тури доирасидаги иккинчи баҳсда мезбон Германия навбатдаги ғалабага эришди.

Немислар Венгрияга қарши учрашувда Мусиала ва Гундўғаннинг голи эвазига турнирдаги иккинчи ғалабани қўлга киритди – 2:0.

Шу тариқа, Германия 6 очко билан кейинги босқичга йўллама олган биринчи жамоага айланди. Венгрия ҳисобида ҳозирча очко мавжуд эмас. Гуруҳдаги иккинчи ўйин бугун Шотландия ва Швейцария ўртасида бўлиб ўтади.

Евро-2024. А гуруҳи. 2-тур

Германия – Венгрия 2:0

Голлар: 1:0 – 22 Мусиала, 2:0 – 67 Гундўған.

Германия – Нойер, Рюдигер, Та, Миттельштедт, Кроос, Гундўған (Ундав, 84), Андрих (Жан, 72), Виртц (Сане, 58), Киммих, Ҳавертц (Фюллькруг, 58), Мусиала (Фюрих, 72).

Венгрия – Гулачи, Болла (Адам, 75), Фиола, Орбан, Дардаи, Керкез (Над, 75), Газдаг, Шаллаи (Чобот, 87), Надь (Кляйнхайслер, 64), Собослаи, Шафер, Варга.

Огоҳлантиришлар: Варга (23), Рюдигер (27).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар