19.06.2024 13:45
2876
«Атлетико» ҳужумчисини «Челси»га 30+10 млн еврога сотмади

«Челси» Саму Омородионни сотиб олишга уриниб кўрди.

Фабрицир Романо хабарига кўра, «кўклар» 20 ёшли ҳужумчи учун расмий таклиф билан чиқиб, рад жавобини олишди. 

Лондон клуби испаниялик футболчини тахминан 30 млн евро ва 10 млн бонуслар эвазига сотиб олмоқчи эди. 

«Челси» Омородион билан шартнома имзолаш ғоясидан воз кечмаяпти, шунингдек, «Астон Вилла»дан Жон Дуранни ҳам сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Атлетико» мавсумни «Алавес»да ижарада ўтказган ва у ерда энг яхши тўпурарга айланган ҳужумчисини сақлаб қолмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар