18.06.2024 09:37
3603
Роналду ва Йерро Рамосни «Ан Наср»да кўришмоқчи

Серхио Рамос фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

17 июн куни «Севиля» 38 ёшли ҳимоячининг кетишини эълон қилди. 

АS хабарига кўра, «Ан Наср» футболчи билан шартнома имзолаши мумкин — клуб спорт директори Фернандо Йерро ва ҳужумчи Криштиану Роналду уни жамоада кўришни исташмоқда. Рамосга бир неча миллион долларлик шартнома таклиф қилинмоқда. 

Ўтган мавсумда Серхио Ла Лигада 28 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Умуман олганда, испаниялик ҳимоячи барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Рамос «Реал»да бирга ўйнашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар