Серхио Рамос фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкинлигига шаъма қилди.
– Месси билан «Интер Майами»да бирга тўп суришни истармидингиз?
– Ҳали келажагим ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Шукурки, олдимда бир қатор таклифлар бор. Аммо фаолиятимни қаерда давом эттириш масаласида ҳали аниқ қарорга келганим йўқ. Футбол – бу натижа, кўрамиз, нима бўларкан.
АҚШдаги ҳаёт чинданам мени доим ўзига тортган, аммо бу ҳеч нимани ҳал қилмайди. Чунки қандайдир қарорга келиш учун аввало барчасини тарозига қўйиб ўлчаш керак», - дейди Серхио Рамос.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Серхио Рамос «Севиля» билан хайрлашди. У «ПСЖ»даги фаолияти давомида Серхио Рамос билан бирга тўп сурган.
Аввалроқ, Рамос фаолиятини Саудия Арабистони ёки АҚШда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди.