Мбаппега ҳозирча операция керак эмас. У кейинги ўйинларни ниқобда ўтказади
Бурни синган Килиан Мбаппе ҳозирча жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас.
Бу ҳақда Франция футбол федерацияси маълум қилди.
«Мбаппе яқин кунларда даволанади, бироқ бу яқин орада операцияни талаб қилмайди. Даволанишдан кейин машғулотларга қайтиши учун унга ниқоб тайёрланади», — дейилади хабарда.
«Ниқобга вариантлар борми?» — деб ҳазиллашиб ёзди Мбаппенинг ўзи.
Франция миллий жамоаси форварди Евро-2024 1-тури доирасидаги Австрияга қарши баҳсда (1:0) жароҳат олди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар