18.06.2024 22:58
2318
Теглар
Евро-2024. Туркия Гуржистонни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади

Евро-2024 1-тури доирасидаги F гуруҳидаги биринчи учрашувда Туркия Гуржистонга қарши майдонга тушди.

Дортмундда ўтган баҳсда турклар Мюлдурнинг ажойиб голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Микаутадзе гуржиларнинг турнир тарихидаги илк голини уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса 65-дақиқада Арда Гюлер суперголи эвазига туркларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+7-дақиқада Актюрўғлу бўш дарвозани ишғол этиб, Туркиянинг турнирни ишончли ғалаба билан бошлашини таъминлади – 3:1.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Португалия Чехияга қарши саф тортади.

Евро-2024. 1-тур

Туркия – Гуржистон 3:1

Голлар: 1:0 – 25 Мюлдур, 1:1 – 32 Микаутадзе, 2:1 – 65 Гюлер, 3:1 – 90+7 Актюрўғлу.

Туркия – Гюнок, Мюлдур (Челик, 85), Бардакжи, Акайдин, Айхан (Демирал, 79), Кадиўғлу, Чалханўғлу, Кекчю, Гюлер (Язижи, 79), Йилмаз, Йилдиз (Актюркўғлу, 85).

Гуржистон – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия (Зивзивадзе, 85), Двали, Цитаишвили (Лочошвили, 74), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 73), Меквабишвили (Алтунашвили, 89), Кварацхелия, Микаутадзе.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар