18.06.2024 09:40
3038
Белгия бош мураббийи: «Эртами-кечми, ютқазишимизни  билардим»

Доменико Тедеско Белгия миллий жамоаси бошқарувидаги илк мағлубият ҳақида гапирди.

«Қизил иблислар» Евро-2024 гуруҳ босқичининг 1-турида кутилмаганда Словакияга (0:1) имкониятни бой беришди. 

«Эртами-кечми ютқазишимизни билардим. Афсуски, бу бугун содир бўлди. Жамоамизда яхшиланиши керак бўлган жиҳатлар унчалик кўп эмас. Кўплаб вазиятлар яратдик ва агар гол урганимизда, ўйин осон кечган бўларди.

Муваффақиятга эриша олмаганимизга ягона сабаб — вазиятлар реализацияси. Бизда имкониятлар жуда кўп бўлди. Бу — ўйиннинг бир қисми. Албатта, футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар