17.06.2024 08:37
5490
«Янги клубимнинг позицияси аниқ» — Мбаппе Олимпиадага бормаслигини тасдиқлади

Килиан Мбаппе янги жамоаси «Реал» туфайли Олимпиаданинг футбол турнирини ўтказиб юборади.

«Олимпиада борасида клубимнинг позицияси жуда аниқ. Турнирда ўйнайман, деб ўйламайман. Бу — ҳақиқат.

Шу билан бирга мен янги жамоага ўтаётганимни тушунаман ва у ерга сентябрда бориш саргузаштни бошлашнинг энг яхши йўли эмас.

Францияга муваффақиятлар тилайман. Ўйинларни мухлис сифатида кузатиб бораман. Уларнинг сафида аввал қатнашганман, бу сафар эса томошабин бўламан. Умид қиламанки, жамоа ўз уйига олтин медалларни олиб келади», — деди Франция миллий жамоаси ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар