18.06.2024 00:51
1896
Теглар
Вадим Абрамов: «Динамо»га қарши ўйиндан олдин рақиб ўйинчисининг қизил карточкаси бекор бўлиши анъанага айланмоқда»

Суперлига 11-тури доирасидаги «Локомотив» - «Динамо» (0:2) учрашувидан кейин дастлаб самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди.

«Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Рақибимиз яхши жамоа эди. «Локо»ни яхши ўрганиб чиқдик. Ўтган учрашувда аламли тарзда мағлуб бўлгандик ва ўшанда хатога йўл қўйган футболчимиз бугун гол ургани мени қувонтирди. 1-давранинг сўнгги икки учрашувини яхши ўтказиш керак.

«Динамо» орада 3 кун дам олган бўлса-да, жисмоний ҳолат бўйича рақибдан устунроқ кўринди? Ҳа, бугунги ғалаба жисмоний томонлама тикланиб олганимиздан далолат. 22 июнда яна ўйнаймиз, эртага эса жамоага дам берамиз. Икки кундан кейин яна Самарқандда йиғилиб тайёргарликни бошлаймиз. Ҳозирда ротацияга қўл уриш муҳим.

Биз негадир кўп сариқ карточкалар ишлаб оляпмиз. Буни сабабини унча тушунмаяпман. Балки, тўпга курашиш вақти кўп хато қилаётгандирмиз...

Кейинги турдаги «Андижон» ва «Сўғдиёна»га қарши баҳс? «Андижон»га қарши кубокда ўйнагандик, рақиб курашувчан жамоа. Кеча «Андижон» 9 киши бўлиб дуранг қайд этди. Мени эса бошқа бир анъана ҳайрон қолдирмоқда. «Олимпик» билан ўйин олдидан улар сафида бизга қарши ўйинда иштирок этган футболчи (Абдурауф Бўриев) бундан олдин қизил карточка олган ва у ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди. Аммо унинг қизил карточкаси бекор қилинди. Ҳозир билдим – энди «Андижон» футболчисининг сўнги учрашувдаги қизил карточкаси бекор бўлибди. Қизиғи, бу бизга қарши ўйин олдидан яхши анъанага айланмоқда. Ўйинларимиздан олдин рақибларимизнинг четлатиши бекор қилинмоқда. Энди «Сўғдиёна»га ҳам бемалол қизил карточка олаверишни маслаҳат бераман. Барибир четлатиш кейин бекор қилинади. Аксинча, бизнинг ўйинчилар сариқ карточкалар сони ортиши сабаб ўйинларни ўтказиб юбормоқда», - дейди Вадим Карленович «Локомотив» билан баҳсдан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар