17.06.2024 11:33
1717
Саутгейт Сербияга қарши ўйиндан сўнг: «Кўп жиҳатлар менга ёқди. Ғалабали старт муҳим эди»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2024 1-туридан ўрин олган Сербияга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу — кучли жамоа. Бироз курашишимиз керак эди ва ўйлайманки, буни енгиб ўтишимиз ва ўз майдончамизни босим остида ҳимоя қилганимиз яхши бўлди. Бу жамоа учун муҳим эди.

Ўйиннинг кўп жиҳатлари менга жуда ёқди, айниқса, биринчи бўлимда. Биз тўпни жуда яхши ҳаракатлантирдик. Иккинчи бўлимда керакли даражада назорат қила олмадик, аммо ғалаба ва бундай старт жуда муҳим.

Беллингҳэм ўзи сценарийларни ёзади, шундай эмасми? Унинг ҳаракатлари ўз вақтида амалга оширилди ва у гол уриш пайтида ажойиб ўйин кўрсатди. Турли дақиқаларда барча ҳужумчиларимиз хавфли кўринишди ва жамоа учун яхши ҳаракат қилишди», — деди Англия миллий жамоаси бош мураббийи ВВС'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар