17.06.2024 13:28
2337
Теглар
«Металлург» бош мураббийи истеъфога чиқди

«Металлург» клуби бош мураббийи Веско Стешевич ўз истеъфосига кўра ишдан бўшатилди. 

«Бунёдкор» жамоаси билан ўтказилган учрашувдан (0:0) сўнг мураббий вазифасидан озод этишларини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат этганди. 
Бугун «Металлург» ПФК раҳбарияти черногориялик мутахассис ва унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевичнинг ўз ҳоҳишига кўра ишдан озод этиш борасидаги аризасини кўриб чиқиб, ҳар иккала мутахассиснинг сўровини қаноатлантириш юзасидан қарор қабул қилди.

Веско Стешевич «Металлург» бошқарувига 2023 йил апрел ойида келганди. Унинг раҳбарлигида жамоа миллий чемпионат баҳсларида жами 32 та учрашувда майдонга чиқди. 2023 йилги мавсум: 22 ўйин, 7 та ғалаба, 6 та дуранг, 9 та мағлубият, тўплар нисбати – 24:26. 2024 йилги мавсум: 10 та учрашув, ғалаба йўқ, 6 та дуранг, 4 та мағлубият, тўплар фарқи – 8:12.

«Металлург» ПФК Веско Стешевич ҳамда унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевичга Бекободдаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди!» — дейилади клуб баёнотида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар