«Хвича сотилмайди. Унинг келажагини отаси ёки агенти эмас, клуб белгилайди» — «Наполи»дан кескин жавоб
«Наполи» Хвича Кварацхелия сотилмаслигини эълон қилди.
«Кварацхелиянинг агенти Мамука Жугели ва футболчининг отаси Бадрининг сўзларига жавобан «Наполи» Хвичанинг клуб билан яна 3 йиллик шартномаси борлигини эслатади.
Кварацхелия сотилмайди. «Наполи» билан шартнома тузган футболчининг келажагини агентлар ёки оталар эмас, балки клуб белгилайди. Ҳикоянинг охири», — дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ грузиялик вингернинг отаси ва агенти «Наполи»да мураббийлар тез-тез алмашаётганини ҳамда жамоа ЕЧЛда ўйнамаслигини танқид қилиб, футболчи кетиши кераклигини айтишганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар