Евро-2024 1-тури доирасида E гуруҳидаги иккинчи учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди.
Белгия ва Словакия ўртасидаги Франкфуртда ўтган баҳс олдидан номдор таркибга эга белгияликлар фаворит сифатида таърифланган бўлишига қарамай, Словакия сенсация қайд этди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Шранц томонидан киритилган ягона гол Словакияга дастлабки 3 очкони келтирди. Белгияликлар ўйин давомида икки марта гол урган бўлса-да, Лукакунинг голлари VAR текширувидан кейин инобатга олинмади.
Шу тариқа, Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этиб гуруҳда 1-ўринда бораётган бўлса, Словакия 2-ўриндан жой олган.
Евро-2024. 1-тур
Белгия – Словакия 0:1
Гол: 0:1 – 7 Шранц.
Белгия – Кастельс, Кастань, Фас, Дебаст, Карраско (Лукебакио, 84), де Брюйне, Мангаля (Бакайоко, 57), Онана, Троссард (Тилеманс, 74), Доку (Опенда, 84), Лукаку.
Словакия – Дубравка, Пекарик, Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка, Лоботка, Дуда, Гараслин (Суслов, 70), Шранц (Дюриш, 81), Боженик (Стрелец, 70).
Огоҳлантиришлар: Мангаля (29), Шранц (41), Тилеманс (76), Лукебакио (85).