«Ал-Ҳилол» президенти: «Мессига 1,4 миллиард евро таклиф қилгандик, аммо унинг оиласи Америкага боришни истади»
«Ал-Ҳилол» президенти Анмар Ал-Ҳайли Лионел Месси билан 2023 йилги музокаралар ҳақида гапирди.
Аргентиналик ҳужумчи «ПСЖ»ни тарк этгач, эркин агент сифатида «Интер Майами»га ўтганди.
«Мессининг Париждаги шартномаси якунига етгач, Лео билан музокарага киришгандик. Биз унга 1,4 миллиард евро таклиф қилдик, аммо у оиласи Америкага боришни истаётгани учун таклифимизни рад этди.
У ўз оиласининг хоҳиши учун шунча катта маблағдан воз кечгани ҳайратланарли эди. Ўшанда у оиласини ҳам кўндирганди, аммо якунда барибир рад жавобини берди. Уни ҳурмат қиламиз, чунки оила ҳар қандай пулдан муҳимроқ», - дейди Саудия Арабистони чемпиони президенти NIBC билан интервьюда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар