16.06.2024 12:37
1148
Саутгейт: «Сербия – фантастик жанговар руҳга эга жамоа, Англияга осон бўлмайди» 

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2024 1-тури доирасидаги Сербияга қарши баҳс олдидан рақибнинг кучли жиҳатларига тўхталди.

«Жуда қийин ўйин кутиб турибди. Бу рақиб таркибида индивидуал кучли бўлган ўйинчилар талайгина. Қолаверса, Сербия – фантастик жанговар руҳга эга жамоа. Турнирдаги биринчи ўйинимиз осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз. Ғалаба учун имконқадар энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатиш талаб этилади. 

Драган Стойковичда турли вариантлар борлигини биламиз, улар таркибдаги футболчилардан келиб чиқиб турли тактик схемаларда ўйнаши мумкин. Жамоанинг ўйин услуби аллақачон шаклланган. Биз рақибнинг нозик нуқталаридан фойдаланишга интиламиз», - дейди Саутгейт.

Маълумот учун, Англия – Сербия баҳси бугун, 16 июн куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар