16.06.2024 15:41
2190
«Ростов» Тожикистон миллий жамоаси дарвозабони билан шартнома тузди. Трансфер – 250 минг доллар

Душанбенинг «Истиқлол» клуби ва Тожикистон миллий жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттиради.

«Ростов» клуби 25 ёшли дарвозабон билан 5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди. Ятимовнинг трансфери учун Ростов клуби Душанбе жамоаси ҳисоб рақамига 250 минг АҚШ доллари ўтказган.

Рустам Ятимов Тожикистоннинг 6 карра чемпиони саналади. У Осиё кубоги-2023да Тожикистон миллий жамоаси билан чоракфиналга қадар етиб борганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар