«Рома» хўжайини «Эвертон»ни сотиб олишга яқин. Усмоновнинг собиқ ҳамкори 475 млн евро сўрамоқда
Англиянинг «Эвертон» клуби раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Рома» хўжайини Дэн Фридкин инглиз клубини 475 миллион еврога сотиб олади. Америкалик бизнесмен клубнинг Фарҳод Моширига тегишли бўлган 94,1 фоиз акциялари учун шунча маблағ тўлайди. Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг собиқ бизнес шериги бўлган эронлик тадбиркор Фридкин билан келишувга яқин.
Қайд этилишича, Премьер-лига ушбу келишувни бир ой давомида текширгач, келишув расман амалга ошиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Алишер Усмонов ҳам «Эвертон» акциядорларидан бири саналарди, аммо бир неча йил олдин ўзбекистонлик таниқли тадбиркор клубдаги акцияларини эронлик Фарҳод Моширига сотган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар