16.06.2024 11:46
3819
Модрич Испаниядан учралган йирик мағлубият ҳақида: «Тўлиқ бой берилган ўйинлардан бири бўлди»

Евро-2024 1-тури доирасидаги Испания – Хорватия (3:0) баҳсидан кейин Лука Модрич жамоасининг йирик мағлубияти ҳақида фикрини билдирди.

«Учрашув давомида вазиятларга эга бўлдик, аммо бу баҳс тўлиқ бой берилган ўйинлардан бири бўлди. Танаффусдан сўнг биз бироз яхшироқ тўп сурдик, аммо бу етарли бўлмади. Ўйлашимча, бу испанларнинг ҳақли ғалабаси бўлди. Фақатгина ҳисоб ўйинга нисбатан йирик кўриниш олди», - дея Модричнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Хорватлар навбатдаги турда 19 июн куни Албанияга қарши ўйнаса, Испания 20 июн куни Италияга қарши тўп суради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар