16.06.2024 19:55
4809
Евро-2024. Нидерландия Полша билан ўйинда камбэк кўрсатиб, турнирни ғалаба билан бошлади

Евро-2024 1-тури D гуруҳидаги биринчи баҳсда Нидерландия Полшга қарши майдонга тушди.

Ҳамбургдаги баҳсда Левандовскисиз ўйнаган полшаликлар 16-дақиқада Буксанинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса-да. Гакпо ва Вегорстнинг голи якунда Нидерландияга камбэк қилишини таъминлади – 2:1.

Шу тариқа, Нидерландия турнирни ғалаба билан бошлаб, гуруҳ пешқадамига айланди.

Евро-2024. 1-тур
Полша – Нидерландия - 1:2

Голлар: 1:0 – 16 Букса, 1:1 – 29 Гакпо, 1:2 – 83 Вегорст.
Полша – Шченсни, Саламон (Берешиньски, 86), Беднарек, Кивер, Франковски, Залевски, Зелиньски (Петровски, 78), Романчук (Слиш, 55), Шиманьски (Модер, 46), Урбаньски (Свидерски, 55), Букса.
Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 87), Схаутен, Верман (Вейналдум, 62), Рейндерс, Симонс (Мален, 62), Гакпо (Фримпонг, 81), Депай (Вегорст, 81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар