16.06.2024 15:53
930
«Бавария» Павлович билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

«Бавария» клуби Александар Палович билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Мюнхен клуби расмий сайти хабарига кўра, жамоанинг 20 ёшли яримҳимоячиси билан шартнома 2029 йилгача узайтирилди. 
 
Германиялик яримҳимоячи 2023 йилдан буён жамоанинг асосий таркибига ўтказилганди.

Маълумот учун, Павлович жорий мавсум жами 25 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар