15.06.2024 12:33
9829
Теглар
Швайнштайгер Евро-2024 чемпиони, тўпурари ва кашфиёти борасида ўз тахминини айтди

Бастиан Швайнштайгернинг фикрича, Франция миллий жамоаси Евро-2024да ғалаба қозонади.

Германиялик собиқ яримҳимоячидан Европа чемпионати фаворитини сўрашди ва у Францияни айтди. 

Шунингдек, Швайнштайгер Криштиану Роналду Евро-2024 тўпурари бўлишини, «Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала эса турнир кашфиётига айланишини ёзган.

Бастианнинг фикрича, Австрия ва Сербия миллий жамоалари сенсация қайд эта оладиган, турнирнинг «қора отлари» бўлиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар