15.06.2024 12:13
1887
Теглар
«МЮ» «Эвертон» ҳимоячиси учун 45 млн фунт таклиф қилди

«Манчестер Юнайтед» Жерред Брэнтуэйтни сотиб олишга уриниб кўради.

Daily Mail хабарига кўра, манкунианликлар «Эвертон»га 45 млн фунт стерлинглик бошланғич таклиф билан чиқишган. Рад этилиши кутилмоқда.

Мерсисайдликлар 21 ёшли ҳимоячини сотишмоқчи эмас, аммо катта қиймат раҳбарият фикрини ўзгартириши мумкин. 

Аввалроқ «Эвертон» Брэнтуэйт учун 70 млн фунт сўраши хабар қилинганди.

Англиялик ҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар